Спорт | 12:50 / 02.09.2019
3314
2 дақиқада ўқилади

«Наполи» Фернандо Льоренте трансферини эълон қилди

Испаниялик ҳужумчи Фернандо Льоренте расман «Наполи» аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

34 ёшли испан ўтган мавсум охирида «Тоттенҳэм»ни тарк этиб, эркин агентга айланган эди.

У «Ювентус»ни тарк этганидан тўрт йил ўтиб, А Серияга қайтмоқда.

Ҳозирча Льорентенинг Неаполь клуби билан битими шартлари маълум эмас. ОАВда томонлар икки йиллик шартнома ва 2,5 млн евро йиллик маош бўйича келишишгани айтилмоқда.

Ёз давомида Фернандони ўз сафига қўшиб олиш учун «Фиорентина» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам кураш олиб борган бўлиб, улардан ташқари «Тоттенҳэм» ҳам уни қайтариш вариантини кўриб чиққан.

Маълумот учун, ҳужумчи фаолияти давомида «Баскония», «Атлетик», «Ювентус», «Севилья», «Суонси» каби клубларда ҳам тўп тепган.

Мавзуга оид