Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан ахборот берди
Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан ахборот берди.
2019 йил 8 октябрь куни соат 14:00да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаро "Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган, дейилади Маҳкама жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумотида.
Билдирилишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 6 октябрь куни шаҳардаги "Сиёб деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.
Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда. Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан "Хот-дог" тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
14:05 / 17.12.2025