Жаҳон | 22:16 / 06.11.2019
37616
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Тожикистондаги ҳужум юзасидан хавотир билдирди 

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Тожикистондаги чегара постига жангарилар томонидан ҳужум қилингани юзасидан хавотир билдирди. У бу ҳақда тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали суҳбатда айтиб ўтди.

Чингиз Айдарбеков

Айдарбеков суҳбат давомида Қирғизистон бундай хатти-ҳаракатларни қоралашини ва минтақа давлатларининг минтақавий хавфсизликни таъминлашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтган.

Шунингдек, вазир ҳужум оқибатида ҳалок бўлган тожик ҳарбийлари оилаларига ҳамдардлик билдирган. 

6 ноябрга ўтар кечаси соат 03:23да 20 кишидан иборат қуроллаган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган “Ишкобод” чегара заставасига ҳужум қилди. Тожикистон қуролли тузилмалари ўтказган амалиёт натижасида 15 жангари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган. Амалиёт вақтида Тожикистон чегара қўшинлари ҳарбийси ва ички ишлар вазирлигининг ходими ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, ҳужумни содир этган жиноятчилар ИШИД жангарилари бўлган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид