08:40 / 13.11.2019
0
7987

Боливиянинг вақтинчалик раҳбари сенатор аёл бўлди

Фото: AP /Juan Karita

Боливиялик сенатор-демократ Жанин Аньес 12 ноябрда ўз зиммасига Боливиянинг вақтинчлик президент ваколатларини олишини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди. 

“Мен конституцияга мувофиқ давлат раҳбари мажбуриятларини дарҳол ўз зиммамга оламан”, деб айтган Аньес Боливия парламенти минбаридан. У иложи борича тезроқ сайловлар ўтказишини таъкидлаб ўтган. 

10 ноябрда Боливиянинг эндиликда собиқ президенти Эво Моралес мамлакатда юз бераётган тартибсизликлар туфайли президент лавозимини тарк этишини эълон қилганди. Унинг ортидан вице-президент Альваро Гарсиа Линера ва мамлакатнинг олий раҳбарияти ҳам истеъфога чиққан.  

Боливия конституциясига кўра, президент ва вице-президент истеъфога кетса, мамлакатни сенаторлар палатаси раиси, агар у ҳам лавозимидан кетса, депутатлар палатаси раиси вақтинчалик бошқариши керак.

Юқорида қайд қилинган раҳбарларнинг барчаси истеъфога чиққани сабабли, Аньес давлатни бошқариш ваколатини ўз зиммасига олиши керак бўлган сиёсатчилар орасида биринчига айланди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top