Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида электр таъминотидаги муаммо туфайли эскалаторлар ҳаракати тўхтаб қолди
Фото: KUN.UZ
Бугун, 27 ноябрь куни, Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналишидаги бекатларни электр энергияси билан таъминловчи нимстанцияларда кучланишнинг қисқа муддатли пасайиши қайд этилди.
«Тошкент метрополитени» хабарида айтилишича, соат 10:42да метронинг «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий» бекатларида ёритиш мосламалари ишида носозлик қайд этилган ҳамда эскалаторлар ҳаракати тўхтаб қолган. Бир дақиқадан сўнг, соат 10:43да, барқарор электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Таъкидланишича, ушбу ҳодиса поездлар ҳаракати жадвалига таъсир қилмаган, сабаби ҳаракатланувчи составга электр энергияси етказиб беришда бошқа таъминотдан фойдаланилиши айтилади.
«Дарё» манбаси маълумотига кўра эса, чироқлар милтиллаб эмас, балки қисқа вақтга тўлиқ ўчган.
Мавзуга оид
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
22:59 / 20.12.2025
Қиш энерготизимни синамоқда. Бугун қаерларда свет ўчди?
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
14:45 / 05.12.2025