12:02 / 30.11.2019
0
5261

Олий таълим вазирлиги электрон ўқув мажмуалари ишлаб чиқишни 13 фоизга бажаргани айтилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлигига юклатилган 15та вазифанинг 2таси якунига етказилмаган. Бу ҳақда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

“Вазирликка фан бўйича 1500та электрон ўқув мажмуаларини ишлаб чиқиш топширилган бўлса-да, ушбу топшириқ бугунги кунда атиги 13 фоизга бажарилган. Ушбу услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш ўқитувчи ва талабалар учун жуда зарур. Зеро, фанларни ўзлаштириш учун бунинг аҳамияти катта”, дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Меҳнат вазирлиги томонидан мигрантлар фаолиятига рухсат берувчи Россиянинг кўп тармоқли марказини белгиланган муддатда ташкил этилмаганини айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 24-ялпи мажлиси тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. Ялпи мажлис ишини Олий Мажлис Сенатининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (FacebookYou Tube) орқали тўғридан-тўғри онлайн режимида кузатиб боришингиз мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top