Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди. Бу ҳақда Фанлар академияси сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда биринчи марта қорақиз экстрактининг флавоноид фракциясидан ажратилган аллергияга қарши «Аллергодаф» ҳамда қорақиз экстрактининг полисахаридлари асосида янги иммунитетга таъсир этувчи «Иммунокор» дори воситалари ишлаб чиқилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу дори воситалари клиник синовлардан ўтказилмоқда.
Билдирилишича, Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади.
Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда турли хомашёлардан олинган 80дан ортиқ маҳаллий воситалар ўрганилган ва шулардан 2таси истиқболли бўлиб, дори воситалари ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
09:51 / 24.01.2026