Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп бир кун ичида рекорд сонда твит ёзди
АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter ижтимоий тармоғида ёзган хабарлари сони бўйича шахсий рекордини янгилади ва бу рақамни 123тага етказди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.
Фото: Reuters
Нашр хисоб-китобига кўра, Трамп бир сутка давомида 123 та хабар ёзган. АҚШ президенти бу борадаги аввалги рекордини бир неча кунгина олдин ўрнатган бўлиб, ўшанда у бир кун давомида 105 та твит қолдирган.
Таъкидланишича, Трамп хабарлари ва ретвитларининг аксарияти унинг импичменти бўйича конгресснинг ҳуқуқий қўмитасидаги тингловларга тааллуқли бўлган. Асосан твитлар демократларга қарши қаратилган.
Трамп хабарларидан бирида 16 ёшли экофаол Грета Тунбергнинг “Йил одами” деб топилишини кулгу остига олган.
“Тентаклик! Грета жаҳлини жиловлаш устида ишлаши, сўнгра дўсти билан яхши бир кинога бориши керак! Қизишма, Грета, қизишма!”, деб ёзган Трамп.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025