Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги гаплар асоссиз – Беҳзод Мусаев
Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев 17 декабрь куни матбуот анжуманида шу ҳақдаги саволга жавоб берар экан, ушбу йиғим солиқ деб ҳисобланмаслигига эътибор қаратди.
«[Автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги] бундай хабарлар асоссиз, автомобилларга қўшимча солиқ жорий этилиши режалаштирилмаган. Ўша харид чоғида тўланадиган 3 фоизлик солиқдан ташқари солиқлар ундирилмайди. Қўшимча солиқлар фақат сарфланадиган ёқилғидан олинади», – деган Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада туман ва шаҳар депутатларига автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этиш ҳуқуқи берилди.
Йиғим суммаси транспорт воситаси двигателининг қуввати ва ҳудуд аҳолиси даромадлари даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
- Беҳзод Мусаев: «Икки йиллик мораторий тугаса ҳам, тадбиркорларни ёппасига текшириш бошланиб кетмайди»
- Ўзбекистонда солиқ тушумлари миқдори бир йилда 1,5 баробарга ошди
Мавзуга оид
10:56 / 17.10.2025
Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди
09:46 / 23.09.2025
Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграциясида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
11:12 / 13.08.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита буни «техник носозлик» билан изоҳлади
17:58 / 03.02.2025