Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қувада депутатликка номзоднинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилди
Халқ депутатлари Қува туман кенгашига «Адолат» социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаев сайлов куни ташвиқот олиб боргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бош прокуратурадан маълум қилишларича, Х.Абдуллаев 22 декабрь куни соат 08:30ларда ўзининг «Ласетти» русумли автомашинаси олди қисмига «Адолат» социал демократик партияси, икки ён томонларига «Мавлонов Баҳромжонга овоз беринг» деган ёзувларни оддий бўёқда ёзиб олиб, Қува тумани Жалаёр округи ҳудудидаги 25-сонли мактабда жойлашган 589-сонли, Меҳнатобод қишлоғи 51-мактабда жойлашган 743-сонли сайлов участкалари олдида автомашина ойналарини очган ҳолда «Мавлонов Баҳромжонга овоз беринглар» деб тарғиб қилган.
«Ушбу ҳолат юзасидан, Қува туман прокуратураси томонидан Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган», дейилади Бош прокуратура хабарида.
Маълумот учун, МЖтКнинг 51-5-моддасига асосан, сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартибини бузган ишончли вакил ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жаримага тортилади.
- ИИВ: Қувада сайлов қонунчилиги бузилган. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда
- Депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди. У сайловчиларни ун ва ёғ билан ўзига оғдирмоқчи бўлганди
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026