22:39 / 18.01.2020
0
6282

Каземиронинг дубли «Реал»га «Севилья» устидан ғалаба келтирди

 Испания Ла Лигаси 20-тури доирасидаги марказий учрашувда «Реал» «Севилья»ни мағлуб этди.

 Каземиронинг 57, 69-дақиқаларда киритган голларига де Йонг фақат битта гол билан жавоб бера олди – 2:1.

 Ушбу ғалаба билан очколар сонин 43тага етказган Зидан шогирдлари ҳозирча турнир жадвали пешқадамига айланиб олишди. «Севилья» эса 35 очко билан 4-ўринда бормоқда.

 Маълумот учун, «Барселона» ушбу турдаги учрашувни якшанба куни «Гранада»га қарши ўтказади.

 Ла Лига. 20-тур. 18 январь
 Реал Мадрид – Севилья 2:1

Голлар: 1:0 – 57 Каземиро, 1:1 – 64 де Йонг, 2:1 – 69 Каземиро.

 Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Карвахаль, Милитао, Марсело (Менди, 71), Каземиро, Модрич, Кроос, Васкес, Родриго (Винисиус Жуниор, 62), Йович (Бензема, 62).

 Севилья – Вацлик, Навас, Диего Карлос, Регилон, Кунде, Банега (Рони Лопеш, 80), Гудель, Фернандо, Васкес (Оливер Торрес, 75), Мунир (Эн-Несири, 66), де Йонг.

Огоҳлантиришлар: Модрич (37), Банега (54), Карвахаль (87), Каземиро (88).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top