Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда мамлакат бўйлаб коронавирус тарқалиши тезлашгани маълум қилинди
Хитойда хавфли коронавирус инфекциясининг тарқалиш суръати тезлашди, деб маълум қилди ХХР раиси Си Цзиньпин.
"Биз хавфли вазиятга дуч келдик, янги коронавируснинг тарқалиши тезлашмоқда", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Хитой ОАВ.
Аввалроқ мамлакат ҳудудида 1355та янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилгани, 41 киши вафот этгани маълум қилинганди.
Global Times нашрининг ёзишича, Хитойда аҳолини янги коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар 1 млрддан ортиқ кишини қамраб олади. Унинг маълумот беришича, 22 провинция ва муниципалитетда хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинган.
Хитойдан ташқари, Жанубия Корея, Япония, Тайланд, Австралия, Франция, Малайзия, АҚШ, Вьетнам ва Сингапурда вирус юқтириш ҳолати аниқланган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026