Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «Surajkund Mela» санъат фестивалининг шерик-давлати этиб белгиланди
Жаҳондаги энг йирик ҳунармандчилик фестивали — «Surajkund Mela» 34-марта Ҳиндистоннинг Ҳаряна штатида бу йил 1–16 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда жаҳоннинг 60 мамлакатидан миллиондан ортиқ меҳмонлар иштирок этади.
Ҳаряна штати туризм вазирлиги ташаббуси билан Ҳиндистон туризм, маданият, текстиль ва ташқи ишлар вазирликлари кўмагида ҳар йили ўтказиладиган «Surajkund Mela» фестивали — павильонларга эга стиллаштирилган ярмарка бўлиб, жаҳон халқларнинг амалий санъати намойиш этилади. Ҳар йили Ҳиндистон штатларидан бири фестиваль мавзуси сифати танлаб олинади, хорижий мамлакатлардан бири эса — шерик-давлат бўлади.
Бу йил фестивалда Ўзбекистон шерик-давлат қилиб танлаб олинган. Шерик давлатга фестиваль амалий ҳунармадчилик, миллий санъатдаги ютуқлар, фольклор ва туристик жозибадорликни кенг намойиш этиш имконияти яратилади.

Мазкур фестивалда Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан 60дан зиёд амалий санъат усталари, мусиқачилар, маданият вакиллари, миллий таом ошпазлари иштирок этиш кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар павильонларни ташкил этиш билан шуғулланади.
Фестивал доирасида ўзбек халқининг маданий меросига бағишланган бир қатор тадбирлар, жумладан, «Ўзбек маданияти куни», «Ўзбекистон миллий ошхонаси куни» тадбирлари, машҳур ҳинд дизайнери ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият элчиси Рита Берининг «Ferghana Fantasy» коллекцияси намойиши, Ўзбекистон санъат усталарининг чиқишлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026
21 мингдан зиёд озарбойжонлик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган
14:02 / 14.01.2026