Жаҳон | 19:48 / 28.01.2020
10692
1 дақиқада ўқилади

Хитой коронавирусга қарши курашга 635 млн доллар ажратди

Фото: Getty Images

Хитой ҳукумати янги турдаги коронавируснинг тарқалиши олдини олиш ва назорат қилишга 4,4 млрд юан (635 млн доллар) ажратди.

Коронавирусдан энг кўп азият чекаётган Хубэй провинциясига ёрдам қиймати 500 млн юангача (72 млн доллар) оширилган.

Хитой молия вазирлиги ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси аҳоли соғлиғининг асосий хизматлари тизимини ривожлантириш ва юқумли касалликларнинг тарқалиши олдини олиш ва назорат қилишга 2020 йил учун умумий ҳисобда 60,3 млрд юан (8,7 млрд доллар) ажратган. 

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 106 нафарни, касалланганлар сони эса 4515 нафарни ташкил қилмоқда. 60 киши ушбу касалликдан фориғ бўлиб, шифохонадан чиқарилган. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид