Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уханда дастлабки хорижий фуқаролар коронавирусдан вафот этди
Ўз фуқароларининг ўлимини АҚШ ва Япония элчихоналари тасдиқлади. Янги вируснинг қурбонлари сони 700 кишидан ошди
Фото: Xiao Yijiu/Xinhua via AP
Коронавируснинг тарқалиш ўчоғи бўлган Уханда хорижий фуқаролар орасида дастлабки қурбонлар қайд этилди. Reuters агентлигининг АҚШнинг Пекиндаги элчихонасига таяниб хабар қилишича, шаҳарда америкалик фуқаро вафот этди.
New York Times маълумотларига кўра, гап 60 ёшли аёл ҳақида бормоқда, унда касалликни юқтириб олишдан аввал саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлган. Унинг қачон касалхонага ётқизилгани ҳақида маълумот йўқ.
АҚШнинг ўзида 12 киши касалланган деб ҳисобланмоқда. Қўшма Штатларда ўлим билан тугаган ҳолатлар кузатилмади.
Ўз навбатида, Япония Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу мамлакат фуқароси ҳам Ухандаги касалхонада вафот этган. У коронавирусга гумонланиб касалхонага ётқизилган ва пневмониядан (зотилжам) вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 724 киши декабрь ойида Уханда пайдо бўлган коронавирус қурбонига айланди. Уларнинг аксарияти Хубэй провинциясида вафот этди.
Хитойнинг материк қисмидан ташқарида икки киши ҳаётдан кўз юмди: Ҳонконг ва Филиппинда биттадан ўлим ҳолати қайд этилди.
Бундан олдин, қурбонлар сони бир кунда 88 кишига ортгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025