Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида давлати раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.
Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этган. Кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқди.
Шунингдек, президентлар минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияга расмий ташрифини амалга оширган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади
20:57 / 29.01.2026