Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус Хитойда экологик вазиятнинг яхшиланишига сабаб бўлди
Фото: EPA
Сунъий йўлдошлардан олинган суратлар Хитойда ҳавонинг ифлосланиши даражаси анча камайганини кўрсатмоқда. Бунга коронавирус сабабли ишлаб чиқаришнинг тўхташи сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Бу ҳақда NASA коинот агентлиги маълумотларига асосланиб хабар берилди.
Ушбу ҳолат қисман коронавирус сабабли ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан тушунтирилмоқда. Айни вақтда Хитойда вирус тарқалиши олдини олиш мақсадида кўплаб фабрикалар ёпилган.
Суратларнинг кўрсатишича, Хитойда 2020 йилда азот икки оксиди миқдори анча камайган. NASA маълумотларига кўра, заҳарли газнинг миқдори камайиши дастлаб вирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри ҳавосида қайд қилинган.
Чиқиндилар миқдори қисқариши ҳаракатланиш ва ишлаб чиқаришга чекловлар кучга кирган даврга мос келган.
Коинот агентлигида таъкидланишича, улар муайян бир ҳодиса сабабли бундай кескин ўзгариш юз берганини биринчи марта кўрмоқдалар. Аввалроқ азот икки оксиди миқдори камайиши 2008 йилги молиявий инқироз вақтида кузатилган, бироқ ўшанда заҳарли газ секин-аста камайган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026