Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилди
Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми 13 мартга қадар ёпилди
Тошкентда Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Яшнобод тумани Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 3 март соат 23:00 дан 13 мартга қадар Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.

Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган
Мавзуга оид
08:16 / 20.10.2025
Махтумқули кўчасидаги ерости туннелида реконструкция ишлари бошланди
16:53 / 17.10.2025
Тошкентда ноодатий ЙТҲ: Chery Malibu устига чиқиб қолди
13:37 / 06.10.2025
Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди
12:19 / 08.09.2025