Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларга дала ҳовлиларга боришдан тийилиб туриш тавсия этилди
Карантин вақтида энг хавфсиз жой яшаб турган уй эканлиги эслатилди
Фото: turbina.ru
ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.
ИИВ республика ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида хусусий тартибда ижарага берилаётган дала ҳовлиларга бормасликни сўраган.
“Дала ҳовлиларнинг қисқа муддатларга ижарага берилиши, уларга турли ҳудудлардан фуқароларнинг ташриф буюриши, аксарият дала ҳовлиларда дезинфекция тадбирлари талаб даражасида олиб борилмаслиги ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинмаслиги каби ҳолатлар ушбу жойларда вирусли инфекциялар юқиши ва тарқалишининг юқори хавфини келтириб чиқаради.
Карантин вақтида энг хавфсиз жой ўзингиз яшаб турган уйингиз эканлигини унутманг. Ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа фуқароларимизнинг соғлиғини асраш ўз қўлингизда!” - ИИВ ахборот хизмати маълумотида.
Бундан олдин, бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025