Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бундан олдин, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етгани хабар қилинганди.
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берганди.
«Бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор. Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
Даволаш муассасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд», - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025