Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1700га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 14 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1692 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.
Сўнгги тўрт кун мобайнида янги аниқланаётган ҳолатлар сони камаймоқда. 18 апрель куни 85 киши, 19 апрелда 75, 20 апрелда 62 ва 21 апрелда 51 кишида коронавирус тасдиқланди.
Шу вақтгача 357 киши касалликдан соғайди, 6 киши вафот этди.
21 апрель куни илк марта кунлик соғайганлар сони кунлик касалланиш ҳолатлари сонидан кўп бўлди - турли ҳудудларда жами 91 киши реабилитацияга кузатилди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025