Жамият | 10:00 / 04.05.2020
7905
2 дақиқада ўқилади

Зиёлиларнинг «Меҳр-саховат ва мурувват» карвони Сирдарёга йўлга чиқди

3 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси сирдарёликларга меҳр ва мурувват улашишга чоғланди.

Шундай даврда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароити вақтинчалик оғирлашган сирдарёликларга кўмаклашиш, ўзаро ёрдам бериш, ҳамжиҳатлик муқаддас динимиз томонидан бизга берилган олий неъматдир.

Ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатлик халқимизни оғирини енгил қиладиган энг самаралиси меҳр, саховат ойи ҳисобланган моҳи Рамазонда қилинган ёрдам савоби янада улуғдир.

Бугун эрта тонгданоқ, институтнинг саховатпеша раҳбарияти, меҳрибон устозлари, ходимлари ва бир гуруҳ ёшлари ёрдамга муҳтож сирдарёликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  яшаш учун гиламлар, буюмлар, чойшаблар, тўшаклар, аёллар, эркаклар, ёш болалар ва қизлар кийимлари, пойафзаллари, кундалик ишлатиладиган хўжалик воситалари ва моллари, болалар ўйинчоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган «Меҳр-саховат ва мурувват» иккита юк машинаси Сирдарё вилоятига жўнатилди.

Араблар Сайҳун, юнонлар Яксарт деб атаган Сирдарё сокинлиги билан, Жайҳун эса мавжкорлиги билан тарихга муҳрланган. Сирдарёликлар ана шу дарё сувидан баҳраманд бўлган кучли, иродали, орқага тисарилмас мард инсонлардир.

Чунки, улар орқасида суянадиган, ҳамқадам бўлиб бир сафда туриб кескин чора-тадбирлар кўраётган юртбошимиз ва саховатпеша юртдошларимиз бор. Сардоба сари сафаримиз зафаримизга айланиши муқаррардир.

ТИҚХММИнинг «Меҳр-саховат» 
ишлари бўйича ташкилий қўмитаси

Мавзуга оид