00:34 / 15.06.2020
9089

Олимлар коронавирус сабабли қанд касаллиги ривожланишидан огоҳлантиришди

Австралия, Франция, Италия, АҚШ, Германия, Камерун ва сингапурлик олимлардан иборат халқаро гуруҳ коронавирус нафақат қанд касаллиги даволанишини қийинлаштириши, балки унинг ривожланишини келтириб чиқариши ҳақидаги хулосага келишди. 

New England Journal of Medicine нашрида маълум қилинишича, коронавирус ва қанд касаллиги ўртасида икки томонлама алоқа мавжуд. 

“Коронавирусга чалинганларда қанд касаллиги бошланиши ва мавжуд бўлган қанд касаллигининг оғир метаболик асоратлари кузатилган”, дейилган мақолада. 

Олимлар коронавируснинг ҳужайраларга кириб боришини таъминловчи ACE-2 ферменти ошқозоности бези бета-ҳужайраларига, ёғ тўқимаси, ингичка ичак ва буйракларга таъсир қилиши ҳақидаги тахминни илгари суришди. Бунинг натижасида коронавирус глюкоза метаболизми ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин.

Олимлар коронавирус оқибатида ривожланувчи қанд касаллиги унинг янги тури ҳисобланиши ёки маълум бўлган икки туридан бирига тегишли эканини ҳали билишмайди. 

Бу муаммони ҳал қилиш учун олимлар гуруҳи коронавирус билан боғлиқ қанд касаллигига эга беморлар глобал рўйхатини тузишган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top