Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди
Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош тортди. Бундан Пекиндаги қишки Олимпиадага синов мусобақалари истисно бўлади.
Бу ҳақда Хитой бош спорт бошқармаси маълум қилган.
Пекиндаги Олимпиада 2022 йилнинг 4-20 февралида ўтказилиши белгиланган.
Хитойда сентябрь-октябрда Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) мусобақалари, ноябрда эса фигурали учиш бўйича гран-при серияси босқичи бўлиб ўтиши керак эди. Сериянинг финали Хитойда декабрда ўтказилади ва у 2022 йилги Олимпиадага синов мусобақаси ҳисобланади.
Аввалроқ пандемия сабабли Хитойда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати ва замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионати ҳамда “Формула-1” пойгаси босқичи каби турнирлар бекор қилинганди ёки кейинроққа кўчирилганди.
Мавзуга оид
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024