Ўзбекистон | 07:47 / 08.09.2020
5170
1 дақиқада ўқилади

Петербургдан 220 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

“Санкт-Петербург – Урганч” йўналишида навбатдаги чартер рейси амалга оширилди.

Бугун 8 сентябрь куни “ Санкт-Петербург – Урганч” йўналишида навбатдаги чартер рейси амалга оширилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Махсус рейс орқали 220 нафар йўловчи олиб келинди. Хориждан қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 10 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказларига жойлаштирилди.

Бугунги кунга қадар Хоразм вилоятига Москва, Санкт-Петербург шаҳарларидан жами 4 та чартер рейси амалга оширилган бўлиб, уларда жами 840 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз уйларига олиб келинди.

Мавзуга оид