Ўзбекистон | 08:10 / 10.09.2020
9974
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Зафар Расулов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Гафаров соғлиги тақозоси сабабли ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Зафар Расулов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

У шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

41 ёшли Зафар Расулов 2003 йил Тошкент давлат тиббиёт институти(ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган. Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Мавзуга оид