Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқинда иш бошлаган Беларус АЭСи фаолиятини тўхтатди
БелАЭСнинг биринчи блоки 3 ноябрь куни Беларус ягона энергия тизимига уланган, 7 ноябрда унинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди.
Фото: Василий Фелосенко / Reuters
Беларус атом электр станцияси (БелАЭС) электр энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Беларус фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Олег Соболев маълум қилди.
«Электр энергиясини генерация қилиш тўхтатилди, аммо бу ядровий ва радиацион хавфсизликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — деди Соболев.
9 ноябрь куни биринчи энергия блокида техник тусдаги муаммолар пайдо бўлгани хабар қилинганди. Қатор Telegram-каналларнинг ёзишича, бу БелАЭС тантанали равишда очилганидан кейиноқ юз берган. Хабарларда айтилишича, кучланиш трансформатори ишдан чиққан.
БелАЭСнинг биринчи блоки 3 ноябрь куни Беларус ягона энергия тизимига уланган, 7 ноябрда унинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди.
Шу билан бирга, Литва президенти Гитанас Науседа ЕИ етакчиларига Беларус АЭСида ишлаб чиқарилган электр энергиясини Европа бозорига киритмаслик чақириғи билан мурожаат қилди.
Литванинг таъкидлашича, БелАЭС лойиҳаси ядро энергетикаси соҳасидаги халқаро талаблар бузилган ҳолда амалга оширилган. Литва парламенти мазкур АЭСни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди ҳамда у ерда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш ҳамда электр тармоқлари орқали ўтказишни тақиқлади.
Мавзуга оид
15:23 / 24.02.2026
АЭСда водородли портлашлардан ҳимоя бўйича талаблар лойиҳаси ишлаб чиқилди
13:20 / 18.02.2026
“Росатом” Венгриядаги АЭС бўйича Siemens Energy билан шартномани бекор қилди
15:29 / 17.02.2026
Ўзбекистон ва Венгрия АЭС лойиҳаси бўйича шартномавий масалаларни муҳокама қилмоқда
16:37 / 11.02.2026