Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Нетаняхунинг ташрифи боис Ар-Риёддан изоҳ талаб қилди
ҲАМАС ҳаракатининг юқори лавозимли вакили бу ташрифни фаластинликларнинг "ҳақоратланиши" деб баҳолади.
ҲАМАС ҳаракатининг юқори лавозимли вакили Сами Абу Зуҳри Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Саудия Арабистонига яширинча ташриф буюргани тўғрисидаги хабардан сўнг қиролликдан изоҳ талаб қилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, у бу ташрифни фаластинликларнинг "ҳақоратланиши" деб баҳолаган.
Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан бирга Саудия Арабистонига боргани тўғрисида хабар берганди.
Хабарда айтилишича, Неом шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда «Моссад» раҳбари Йоси Коэн ва Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд иштирок этган.
Kan нашрининг ёзишича, Нетаняху Неом шаҳрига бориш учун бизнесмен Эҳуд Ангелнинг шахсий самолётидан фойдаланган. У ўтган йили Уммондаги музокараларга ҳам худди шу самолётда борганди.
Ўз навбатида Помпео Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси билан учрашув ўтказганини маълум қилган, аммо Нетаняху исмини тилга олмаган.
Мавзуга оид
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026