Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши маълум қилинди
21 декабр куни Европа дори воситалари агентлиги ЕИда BioNTech ва Pfizer вакцинасидан фойдаланишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқади.
Фото: Picture Alliance
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИ аҳолиси коронавирусга қарши қачондан бошлаб эмланишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЕИда бир ҳафта ичида коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилади. Шундан сўнг зудлик билан оммавий вакцинация бошланади.
21 декабр куни Европа дори воситалари агентлиги ЕИда BioNTech ва Pfizer вакцинасидан фойдаланишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 14 декабрда Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинаси билан коронавирусга қарши эмлаш бошланди.
Аввалроқ Саудия Арабистонининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифати бўйича санитар назорат бошқармаси Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасининг рўйхатга олиниши ва қўлланишини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
13:29
Эронда қурбонлар сони ўсмоқда: ЕИ ва Британия санкцияларни кучайтиришга тайёрланяпти
11:51 / 08.01.2026
Германия ИИВ раҳбари: Киев ЕИга эркаклар оқимини қисқартириши керак
20:35 / 04.01.2026
Европа вакиллари Киевда тинчлик режасини муҳокама қилди
10:00 / 25.12.2025