Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда аёл қўшнисини пичоқлаб, унга оғир тан жароҳати етказди
Сурхондарё вилояти Узун туманида уй бекаси қўшни аёлни пичоқлаб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Узун туманининг Файзобод маҳалласида яшовчи, уй бекаси А.С. маҳалладоши, С.Д. (аёл) билан олдиндан ўзаро келишмай келган. 2021 йилнинг 24 март куни А.С. яшаш уйида С.Д. билан ўзаро тортишиб қолиб, яна жанжаллашган. Оқибатда, А.С. қўлидаги ошхона пичоғи билан С.Д.нинг қорин соҳасига бир марта уриб, унга тан жароҳати етказган.
Шифохонада тиббий текширувлар давомида С.Д. «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» жароҳатлар олгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, 25 март куни А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:43 / 20.02.2026
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
20:43 / 03.02.2026