Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини тузиш бўйича йўриқномага мувофиқ, АДВР Ўзбекистон ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.
Мазкур рўйхатдан тиббиёт муассасалари эҳтиёжини таҳлил қилишда, харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда, ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда, асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.
Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда АДВРга киритилади. Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.
Янги рўйхатда дори воситаларининг 43 гуруҳи бўйича препаратлар дозалари кўрсатилмаган ҳолда берилган. Хусусан, асосан марказий асаб тизимига таъсир қилувчи, психотроп дори воситалари, аналгетик воситалар, асосан периферик холинергик жараёнларга таъсир қилувчи дори воситалари ва бошқалар киритилган.
Рўйхат Савдо-саноат палатаси ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.
Мазкур буйруқ билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи (27.07.2018 й.) билан тасдиқланган асосий дори воситалари рўйхати ўз кучини йўқотади.
Мавзуга оид
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026
Оздирувчи укол ва дорилар: қачон истеъмол қилиш мумкин эмас?
11:07 / 25.12.2025