Спорт | 14:26 / 27.04.2021
8750
1 дақиқада ўқилади

«Бавария» Нагельсманн билан келишувга эришганини эълон қилди

«Бавария» клуби «Лейпциг» жамоасини бошқараётган Юлиан Нагельсманн билан келишувга эришганини расман эълон қилди.

Унга кўра, 33 ёшли немис мутахассиси 2021 йилнинг 1 июль кунидан Мюнхен клубида иш бошлайди. Икки клуб ҳам келишув ҳақида расман маълум қилган. Нагельсманн мюнхенликлар билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Аввалроқ, «Бавария» клуби Нагельсманн учун «Лейпциг»га 20-30 миллион евро атрофида товон пули тўлаши ҳақида маълум қилинганди.

Ҳозирда Мюнхен клуби устози саналмиш Ҳанс-Дитер Флик мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган эди.

Нагельсман 2019 йилдан буён «Лейпциг»ни бошқармоқда. Унгача у «Ҳоффенҳайм»да ишлаган. Мураббийга «Тоттенҳэм» клуби ҳам қизиқиш билдирганди.

Маълумот учун, «буқалар» чемпионат якунланишига уч тур қолганида 64 очко билан пешқадам «Бавария»дан (71) кейинги 2-ўринда боришмоқда.

Мавзуга оид