Жаҳон | 15:48 / 28.04.2021
6661
1 дақиқада ўқилади

Хитойда боғчага ҳужум оқибатида 16 нафар бола жароҳатланди

Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар боланинг аҳволи оғир.

Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор районидаги болалар боғчасига пичоқ билан қуролланган эркак ҳужум қилиши оқибатида 16 нафар бола ва икки нафар тарбиячи жароҳатланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар боланинг аҳволи оғир.

Аниқлик киритилишича, ҳодиса Бэйлю шаҳридаги болалар боғчасида содир бўлган.

Жиноятчи қўлга олинган. Унинг нима учун бу ишга қўл ургани сабаби ҳозирча аниқ эмас.

2019 йил ноябрда Юньнан провинцияси Кайюан шаҳридаги болалар боғчасига ҳужум қилиниши оқибатида 51 бола ва 3 тарбиячи жабрланганди.

Мавзуга оид