12:07 / 29.04.2021
12331

Улуғбек Тошхўжаев Давлат персоналлаштириш маркази директори этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори тайинланди

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 252-сон қарори билан Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимини эгаллади.

Улуғбек Тошхўжаев бундан олдин Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида ишлаган. У 2021 йил январ ойи охирларида бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.

Президентнинг 29 январдаги фармони билан Дониёр Қодиров ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилиб, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида Улуғбек Тошхўжаевни алмаштирди.

Top