Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон «қора моғор»га қарши курашиш учун дори изламоқда
Мукормикоз интенсив даволаш бўлимида ётган, узоқ вақт стероидлар қабул қилган, қанд касаллиги бўлган коронавирус беморларида аниқланмоқда.
Фото: AP
Ҳиндистон «қора моғор» муаммосини бартараф этишда ёрдам бериши мумкин бўлган дориларни изламоқда. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Россиядаги элчиси Бала Венкатеш Варма маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, «қора моғор» ёки мукормикоз касаллиги коронавирусдан даволаш услубларидаги ножўя таъсирлар оқибатида келиб чиққан.
«Биз бирор дори воситаси тақдим эта олиши мумкинлигини билиш мақсадида Россия ҳукумати билан ҳам боғландик. Шунингдек, «қора моғор» муаммоси келиб чиқмаслиги учун коронавирусдан даволаш схемасини ўзгартириш услубини излаяпмиз», – таъкидлаган Варма.
Мукормикоз интенсив даволаш бўлимида ётган, узоқ вақт стероидлар қабул қилган, қанд касаллиги бўлган коронавирус беморларида аниқланмоқда.
Ҳиндистонда «қора моғор» касаллиги май ойи бошида қайд этилганди.
Ражастон ва Телангана штатларида мукормикоз эпидемияси эълон қилинган.
Мавзуга оид
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026