Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мали вице-президенти ўзини президент деб эълон қилди
Малидаги ҳарбий тўнтарув етакчиси, вице-президент Ассими Гоита ўзини мамлакат президенти, деб эълон қилди. Аввалроқ, 24 май куни Малининг вақтинчалик президенти Ба Ндао ва бош вазири Мухтор Уан ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганди.
Фото: Xinhua
Полковник Гоита ўзини президент деб эълон қилиши ҳақидаги баёнотни Ндао ва Уан озод қилингандан бир неча соат ўтиб берган. У 2022 йилда янги сайловлар ўтказишга ваъда берган.
Малида 2020 йил сентябрда мамлакатнинг собиқ раҳбарияти – президент Иброҳим Бубакар Кейта ва бош вазир Бубу Сиссе ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилгандан кейин ўтиш ҳукумати тасдиқланиб, Ба Ндао вақтинчалик президент этиб тайинланганди. Ўтиш даври 1,5 йил давом этиши, сўнгра 2022 йил февралда сайловлар бўлиб ўтиши белгиланганди.
Бироқ ҳарбийлар 9 ой ўтгач, мамлакатда яна бир тўнтарувни амалга ошириб, Ндаони ҳам ҳокимиятдан четлатишди. Бунга эса Ндао томонидан ҳукуматда амалга оширилган ўзгартиришлар сабаб бўлган. Шундан кейин Гоита президент ва бош вазирни ҳукуматни шакллантиришда у билан маслаҳатлашмаганлари учун ҳокимиятни топшириш шартини бузганликда айблаб, лавозимларидан озод қилган. БМТда Малида юз берган воқеалар ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, деб баҳоланган ва ҳибсга олинган президент ҳамда бош вазирни дарҳол озод қилиш талаб қилинган.
Мавзуга оид
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
21:18 / 04.11.2025
Дубай амирининг қариндоши 50 млн евро эвазига тутқунликдан озод қилинди
09:30 / 24.07.2025
"Вагнер" ХҲК Малида тинч аҳолини ўлдиришда айбланмоқда
08:31 / 25.06.2025