Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги АЁҚШда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди
Самарқанд туманида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 8 июль куни соат 14:36ларда Самарқанд тумани «Қундузсуфий» МФЙда жойлашган АЁҚШ ҳудудида ер остида жойлашган 25 тоннали сиғимда портлаш содир бўлган. Бу ҳақда хабар олингандан воқеа жойига зудлик билан 5та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, портлашга АЁҚШдаги 25 тоннали сиғимда пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна бир фуқаро эса термик куйиш тан жароҳатини олган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
11:23 / 26.12.2025
АЁҚШда текширув: давлат стандартига мос бўлмаган маҳсулотлар аниқланди
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025