Жаҳон | 00:52 / 15.07.2021
8112
1 дақиқада ўқилади

Форс кўрфазида Ироққа тегишли нефт кемаси ёниб кетди

Фото: Baghdad Today

Ироққа тегишли нефт кемаси Форс кўрфазида ёниб кетди. Baghdad Al Yaum порталининг хабар беришича, ёнғин оқибатида кема экипажининг барча 9 аъзоси ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Ports Media директори Анмар ал-Сафийнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда кемага ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ улар ҳозирча на тасдиқланган ва на инкор этилган.

Айни вақтда маҳаллий ҳокимият воқеа тафсилотларини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

2 июнда Уммон кўрфазида Эроннинг энг йирик ҳарбий кемаси “Kharg” чўкиб кетганди. Бунга кемада машғулотлар вақтида ёнғин чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса Жаск порти яқинида юз берган.

Мавзуга оид