Ўзбекистон | 09:00 / 15.07.2021
27588
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz чиройли рақамларига 100 фоизгача бўлган чегирмалар давом этмоқда

Фото: Mobiuz

Mobiuz абонент томонидан танланган тариф режасига қараб, алоҳида тоифадаги рақамларга чегирмаларни таклиф қилади. 

«Қандайдир чиройли рақамни саралаб беринг», «Такрорланадиган сонлар қанча кўп бўлса, шунча яхши» - бу жумлаларни уяли алоқа операторларига мурожаат қилган юзлаб абонентлардан ҳар куни эшитиш мумкин. Хизмат кўрсатиш офисларининг ходимлари рақамларнинг керакли бирикмаларини ва энг муҳими мижоз чиройли рақамни улашда, сарфлашни мўлжаллаётган маблағларнинг тахминий қийматини аниқлаштиришади.

Mobiuz ёки тижорий ҳамкорларнинг офисларида энг чиройли рақамларни улаш учун ҳам ўзингиз билан кўп маблағ бўлиши шарт эмас. Чунки компания томонидан  ушбу йилнинг сентябр ойи охиригача Steel Light, Steel, Bronze, Silver Light, Silver тоифасидаги чиройли рақамларга 100 фоизгача ҳамда Gold ва Super Gold рақамларига 50 фоиз чегирмалар эълон қилинган. Чегирмаларнинг фоизи тариф режасига боғлиқ. Акция доирасида 11 та ойлик ва 5 та йиллик абонент тўловли тариф режалари танлаш учун тақдим этилган. 

Шу тарзда, Bronze рақамларининг (масалан, 00077*7, 0007*77, 0*0*0*0 ва ҳ.к.) акциясиз нархи 300 минг сўмни ташкил қилади. Агар Mobi 20, 30+, 40, 50, Gap Yo'q тариф режаларига уланса рақамнинг нархи атиги 30 минг сўм бўлади. «Бронза» рақамига 100 фоиз чегирма эса, абонент тўлови 70 минг сўмдан юқори бўлган тариф режалари учун амал қилади.

«Mobiuz'га уланганда абонент нафақат чегирма бўйича чиройли рақам, балки манфаатли тариф режасига ҳам эга бўлади. Чунки компания яқиндагина ўз маҳсулотларини янгилаб, уларни янада қизиқарлироқ қилди. Чиройли рақамлар акциясида иштирок этаётган энг кичик тариф - Mobi 20. Абонент уланиш пайтида атиги 20 минг сўм сарфлаб, 2 минг дақиқа, MБ, СМС ҳамда Steel Light ёки Steel тоифасидаги рақамга эга бўлади», - деб изоҳ берди Бош директорнинг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Ҳозирги пайтда Mobiuz компаниясида турли хил тоифалардаги минглаб чиройли рақамлар мавжуд. Абонентларда нафақат керакли сонларнинг бирикмаси, балки операторнинг кодини ҳам – 88 ёки 97 танлаш имконияти мавжуд. Барча мавжуд рақамлар билан www.mobi.uz веб-сайтидаги махсус бўлимда (https://mobi.uz/uz/tariff/numbers/20639) олдиндан танишиб чиқиш мумкин.

Компания янгиликлари тўғрисидаги кўпроқ маълумотларни операторнинг Facebook-саҳифасида fb.com/mobiuz.uzbekistan билиб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид