Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш масаласи кўриб чиқилмоқда
10 июл куни мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2 миллион доза Pfizer вакцинаси май ойида келтирилиши кераклиги, аммо бу амалга ошмаганини айтганди.
Қозоғистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда мамлакат санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси раҳбари Айжан Есмагамбетова маълум қилди.
Есмагамбетованинг айтишича, Pfizer компанияси билан 2021 йилнинг тўртинчи чорагида вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.
"Ҳозирда болаларни эмлаш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз, чунки Қозоғистонда 12-18 ёшли болалар қарийб икки миллион нафарни ташкил этади. Бу кўпчилик дегани. Афсуски, болалар тез-тез касал бўлаётганини қайд этмоқдамиз. Олдимизда нафақат катталарни, балки болаларни ҳам ҳимоя қилиш масаласи турибди. Болаларни эмлаш фақат уларнинг ота-оналари ёки васийлари розилиги билан амалга оширилади", - деди у.
10 июл куни мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2 миллион доза Pfizer вакцинаси май ойида келтирилиши кераклиги, аммо бу амалга ошмаганини айтганди.
Аввалроқ Қозоғистонда эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли коронавирус тарқалиши юқори даражада бўлган “қизил” ҳудудларда карантинни кучайтиришга қарор қилинганди.
Мавзуга оид
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
09:36 / 14.02.2026
Қозоғистонлик спортчи Олимпиада-2026да олтин медални қўлга киритди
17:07 / 12.02.2026
Қозоғистонда Конституцияни янгилашмоқчи. Бу Тўқаевнинг ҳокимиятини мустаҳкамлаши мумкин
18:44 / 11.02.2026