«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 34-39 даража иссиқни, шимолда ва чўл ҳудудларда 41-42 даража иссиқни ташкил этади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 23 июл, жума кунига келиб ҳарорат кундуз кунлари 39-42 даража иссиққача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44 даража иссиқ бўлади.