Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Тел-Авив рейслари бекор қилинди
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 19 июл куни Тошкент-Тел-Авив-Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY 301/302 рейслари бекор қилинди.
«Uzbekistan Airways» хабарига кўра, ушбу рейс Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабаб қолдирилган.
Қайд этилишича, бекор қилинган рейслар бўйича маълумотлар қўшимча тарзда тақдим этилади.
«Uzbekistan Airways» вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Жорий йил май ойи охирларида Ўзбекистон ва Исроилда эпидемиологик вазият ҳамда режали қайта тикланишни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент - Тел-Авив - Тошкент қатнови қайта тикланганди. Бу йўналиш бўйича парвоз 2021 йил 24 май куни амалга оширилди.
Мавзуга оид
23:12 / 28.02.2026
“Қайноқ нуқта”га айланган Яқин Шарқ: юзлаб рейслар бекор қилинди
13:55 / 28.02.2026
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди
10:40 / 28.01.2026
Тошкент – Рига йўналишида янги юк ташувчи авиарейс йўлга қўйилди
09:37 / 14.01.2026