Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, бундай ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Ўзбек ҳарбийлари айрим тадбирларимизда, биринчи навбатда машғулотларимизда қатнашмоқда. Бу тажриба алмашиш нуқтайи назаридан фойдали”, – деди КХШТ бош котиби Станислав Зась.
Фото: РИА Новости
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр, аммо унинг бу тузилмага қайтиши мамлакат халқи ва раҳбариятига боғлиқ, деди КХШТ бош котиби Станислав Зась.
“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, бундай ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Ўзбек ҳарбийлари айрим тадбирларимизда, биринчи навбатда машғулотларимизда қатнашмоқда. Бу тажриба алмашиш нуқтайи назаридан фойдали. Аммо Ўзбекистоннинг ташкилот таркибига қайтиши, энг аввало, ўзбек халқи ва мамлакат раҳбарияти иродасига боғлиқ”, – деди у.
Шунингдек, Зась бугун КХШТ давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдан ташқари сессиясида меҳмон сифатида иштирок этгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги воқеаларга бағишланган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида меҳмон сифатида иштирок этишини маълум қилганди.
КХШТ – хавфсизлик масалалари бўйича халқаро ташкилот. Унга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон , Қирғизистон ва Тожикистон киради. Коллектив хавфсизлик шартномаси 1992 йилда Тошкентда имзоланган.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026