Ўзбекистон | 14:07 / 28.08.2021
13190
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга бензин импорти 4 баробарга ошди

Бензин импортида Россия ва Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри бензин импортида етакчи.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонга қиймати 96,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 274,6 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. 

Қўмита матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, бензин импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга ортган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:

-     Россия – 136,5 млн литр

-     Туркманистон – 116,3 млн литр   

-     Қозоғистон – 15,6 млн литр

Ҳудудлар кесимида энг кўп бензин импорт қилган Тошкент шаҳри ҳисобланади, пойтахт ҳиссасига 67,7 фоиз импорт бензини тўғри келади.

Хориждан автомобил бензини импорт қилган ҳудудлар (АҚШ долларида):

  • Тошкент шаҳри – 65,4 млн.
  • Фарғона вилояти – 11,6 млн.
  • Бухоро вилояти – 8,4 млн.
  • Наманган вилояти – 4,2 млн.
  • Самарқанд вилояти – 3,6 млн.
  • Сирдарё вилояти – 2,2 млн.
  • Тошкент вилояти – 752,9 минг
  • Хоразм вилояти – 293,6 минг
  • Қорақалпоғистон Р. – 194,2 минг
  • Қашқадарё вилояти – 69,0 минг

Aввалроқ энг кўп бензин Бухорода ишлаб чиқарилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид