Ҳусийчилар дрон ёрдамида Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум қилди
Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳри аэропортига миналаштирилган дрон билан ҳужум қилинди. Ҳужум оқибатида бир самолётга зарар етган ва 8 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, Яман ҳудудидан ҳусийлар томонидан учирилган дрон аэропорт устида уриб туширилган. Бироқ дроннинг бўлаклари ерга тушиб, одамлар ва учиш-қўниш йўлагида турган лайнерга шикаст етказган. Жароҳатланганларнинг аҳволи ва самолётга етказилган талафот ҳақида маълумот берилмаган.
Бир кун аввал ҳам дрон ёрдамида аэропортга ҳужум қилинган. Бироқ дроннинг уриб туширилиши ҳеч қандай талафотларга олиб келмаганди. Ҳусийларга қарши курашаётган коалицияда ушбу ҳужум ҳарбий жиноят деб аталган. Ҳусийлар ўзига қўйилаётган бу айбловларга ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Айтиб ўтиш жоиз, ҳусийлар мунтазам равишда Саудия Арабистони ҳудудига ракета зарбалари беради ва дронлар билан ҳужум қилади.
Мавзуга оид
21:45 / 21.12.2024
Ар-Риёд Германия ҳукуматини теракт хавфидан бир неча бор огоҳлантиргани маълум бўлди
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024