Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қиролича Елизавета II иккита ҳолатда тахтдан воз кечишини айтди
Буюк Британия қироличаси Елизавета II қандай ҳолатларда тахтдан воз кечиши мумкинлигини айтди.
Фото: Reuters
Мэтью Деннисон муаллифлигидаги “Қиролича” китобида Елизавета II иккита ҳолат юз бермагунча тахтни тарк этмоқчи эмаслиги айтилган. “У фақатгина иккита ҳолатда тахтдан воз кечиши мумкин: Альцгеймер касаллигига учраса ёки инсульт ўтказса”, деб келтирган қиролича сўзларини Деннисон.
Охирги йилларда қироличанинг ҳаётига таъсир кўрсатган кўплаб ҳодисалар юз берган. Улар орасида турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг 99 ёшида ҳаётдан кўз юмиши, шаҳзода Харрининг ўз рафиқаси Меган Маркл билан қироллик оиласидан чиқиб кетиши, шаҳзода Эндрю билан юз берган можаролар бор. Жумладан, шаҳзода Эндрю балоғатга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.
2022 йилда қиролича тахтга ўтирганининг 70 йиллиги – платина юбилейини нишонлайди.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023