Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди
Tashkent City боғига кириш 14 октябрдан бепул бўлди. Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно.
14 октябрь кунидан Tashkent City боғи ҳудудига кириш бепул бўлди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.
«Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно», дейилади хабарда.
Tashkent City'га кириш 2020 йил 17 декабрдан бошлаб пулли қилинган, ўшанда бу тартиб фақат байрам кунлари учун экани айтилганди.
Кейинроқ, Kun.uz'га изоҳ берган Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев боғга киришнинг пулли режими ҳозирча бир ой учун мўлжаллаганини, кейинчалик натижасига қараб иш тутилишини билдирган.
Январь ойида эса пулли кириш 31 мартгача давом этиши белгиланганди, лекин яна кейинги 8 ой давомида ҳам одамлар боғ ҳудудига пул тўлаб кириб келишди.
Мавзуга оид
19:10 / 25.12.2024
Tashkent City боғида 10 январгача автомобиллар ҳаракати чекланади
07:53 / 16.10.2021
Tashkent City’даги боғ хусусийлаштирилади
12:45 / 18.08.2021
Tashkent City ҳудудига кириш пулли экани конституциявий тамойилларга зид — ХДП
16:42 / 13.07.2021