ССВ Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 35 миллион 200 минг дозадан ошгани ҳақида хабар берди.
«Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 273 780 дозалик партияси олиб келинди.
Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 35 225 138 дозани ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.
Улардан:
- 1 594 480 дозаси AstraZeneca;
- 25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 720 500 дозаси Sputnik V;
- 3 000 060 дозаси Moderna;
- 2 000 280 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Шундан 25 101 646 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган.
Бунгача Ўзбекистонга вакцинасининг икки партияси келтирилганди - 18 октябрь куни 526 500 доза, 25 октябрь куни 273 780 доза.
Маълумот учун, COVAX - ЖССТ, GAVI ва CEPIvaccines ҳамда UNICEF ни бирлаштирган глобал ташаббус ҳисобланади. UNICEF вакциналарни сотиб олиш ва етказиб беришда етакчи ролни ўйнайди.