Жаҳон | 18:46 / 30.10.2021
7180
1 дақиқада ўқилади

Молдова ва “Газпром” газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Шартнома Молдова бош вазири Андрей Спину ва “Молдовагаз” раҳбари Вадим Чебаннинг “Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер билан уч кунлик музокараларидан сўнг имзоланди.

Фото: ТАСС

Молдова ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси беш йил давомида газ етказиб бериш бўйича шартнома тузди

Шартнома имзолангани ҳақида Молдова ҳукумати жума куни хабар қилди, “Газпром” бу хабарни тасдиқлади. 

Молдова инфратузилма вазирлиги илгариги шартнома беш йилга узайтирилганини маълум қилди.

Шартнома шартлари маълум қилинмаяпти.

Мазкур шартнома Молдова бош вазири Андрей Спину ва “Молдовагаз” раҳбари Вадим Чебаннинг “Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер билан уч кунлик музокараларидан сўнг имзоланди.

Аввалроқ Молдова ҳукумати Украинанинг “Нафтогаз” компанияси билан 1,5 миллион куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид