Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда содир бўлган автоҳалокатда 8 киши вафот этди
Навоийда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган машиналар тўқнашувида банк бошқарувчиси ҳалок бўлди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2021 йил 6 ноябрь куни Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 3 нафари банк ходими экани айтилмоқда.
Kun.uz манбасига кўра, воқеа Навоий-Нурота йўлида содир бўлган. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган иккита Nexia машинаси тўқнашиб кетган. Машиналарнинг биттаси йўл четига ағдарилган, иккинчиси эса ёниб кетган.
Автоҳалокат оқибатида АТ Халқ банки Нурота туман филиалининг бошқарувчиси, 29 ёшли Темурмалик Пирматов, бош ҳисобчиси, 40 ёшли Музаффар Саидов ҳамда мониторинг бўлими бошлиғи, 32 ёшли Юнусжон Равшанов воқеа жойида вафот этган. Ёниб кетган машинада 5 киши бўлган ва улар ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
Олдинроқ кузатилган қум бўрони туфайли Конимех туманида 3та машина тўқнашувида бир киши вафот этганди.
Мавзуга оид
15:40 / 07.12.2025
Қозоғистонда автобусдаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
13:14 / 06.12.2025
Сергелида рул бошқарувини йўқотган BMW ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилди
10:01 / 06.12.2025
Андижонда ЙТҲдан сўнг 5 мингдан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
13:00 / 03.12.2025